Моуриньо масофа сақлаш талабларини бузишга тайёр

"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛ 33-тури доирасида "Эвертон" билан бўлиб ўтадиган баҳс олдидан мерсисайдликлар устози Карло Анчелотти ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"Барча Анчелоттини ҳам инсон ҳам мураббий сифатида ҳурмат қилишади.

У сўнгги ўн йилликдаги энг яхши мураббийлардан бири. Карлонинг АПЛга қайтиши ҳам "Эвертон", ҳам биз учун катта шараф.

Мен уни анчадан буён яхши танийман. Биз тез-тез УЕФА мажлислари ва турли тадбирларда кўришиб турамиз.

Мен Карлони шунчаки яхши кўраман. У фантастик йигит, шунинг учун масофа қоидасини бузиб, уни қучоқлаб олишга тайёрман", - дейди Моуриньо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!