Моуриньо: "Мураббий сифатида ўсишимда унинг ҳиссаси катта"
"Бенфика" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Барселона" собиқ юлдузи Лионель Месси билан қарама-қаршилиги ҳақида гапирди.
"Лео билан қарама-қаршилик менга мураббий сифатида ривожланиш учун катта имконият яратди. Ҳар сафар "Барселона"га қарши ўйинда бор эътиборимни унга қаратишим ва Леога қарши қандай ҳаракат қилиш ҳақида ўйлашим керак бўларди. Мессига қарши камида иккита футболчи бирга курашиши керак бўлар эди", деди португалиялик мутахассис.
Маълумот учун, Моуриньо фаолияти давомида "Реал" "Челси" ва "Интер" бош мураббийи сифатида Мессига қарши жамоасини майдонга олиб чиққан.
Фикрлар