Моуриньо музокарани барбод қилди

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо фаолиятини Римда давом эттириш фикрида қатъий турибди.

LaRoma24 нашрининг маълум қилишича, португалиялик мутахассис Лондонда Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” жамоаси президенти билан учрашди.

Sky Sport Italia журналисти Анжело Манжантега кўра, Моуриньо саудияликлардан жуда катта маош кўрсатилган таклиф олган. Манба Жозе бу чорловни рад этганини ёзмоқда.

Моуриньо 2021 йилнинг ёзидан бери римликларга устозлик қилмоқда. Икки мавсумдан бери у олдига қўйилган вазифа – жамоани Чемпионлар лигасига олиб чиқишни уддалай олмаяпти.

Шунга қарамай, “Рома” мутасаддилари тажрибали мутахассис билан келаси йили ёзда тугайдиган шартномани яна узайтириш бўйича иш олиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!