Моуриньо "МЮ"да қоладиган ва ўзига керак бўлмаган футболчилар номини айтди

 
 
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо ниҳоят германиялик легионер Бастиан Швайнштайгерга имконият беришини айтди. Португалиялик мутахассис Англия кубоги доирасида "Рединг"га қарши бўладиган учрашувда Бастианни ўйинга туширишни режалаштирган.
 
- Жамоада қолишни истамаган футболчиларни ушлаб ўтирмайман, - деди Жозе Моуриньо. - Бастиан янги мавсумда бир неча дақиқа ўйнади холос. Лекин у машғулотларда қаттиқ ишлаяпти ва жамоада қолиш учун курашяпти. У ўз устида кўп ишлаяпти ва мен уни яхши футболчи сифатида тан ола бошладим.
 
 
Шунингдек, Моуриньо жамоада Мэмфис Депай ва Морган Шнейдерлен унинг ишончини оқлай олмаганини ҳам айтди.
 
- Вазият ўзйгармади ва мен Депай ва Шнейдерландан умидимни уздим, - дейди Жозе Моуриньо. - Клуб бу икки футболчини қўйиб юборишга тайёр. Лекин улар бўйича бошқа жамоалардан жўяли таклиф ҳам йўқ.
 
Англия кубоги доирасидаги "Манчестер Юнайтед" - "Рединг" учрашуви бугун бўлиб ўтади.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!