Моуриньо: “МЮ”га Бэйл керак эмас
Ads

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо “Реал” жамоаси етакчиларидан бири Гарет Бэйлнинг “қизил иблислар”га ўтмаслигини маълум қилди.

Ҳа, Бэйл бир тарих. Ўйлайманки, Гарет Мадридни севади, унга бундай чақирувлар ёқади. Ҳозир унинг “Реал”даги ўрни яхши. Мен унинг “қироллик клуби”ни тарк этишини истамайман, чунки унга озмунча вақт ва маблағ сарфланган эмас, – дейди Моуриньо.