Моуриньо орзуси йўлида икки истеъдодни "қурбон" қиляпти

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо ўз шогирдлари орасида “Сассуоло” етакчиси Давиде Фраттезини кўрмоқчи.

23 ёшли ярим ҳимоячи ҳам ўзини тарбиялаган клубга қайтиш истагини билдирган. Яқинда Давиде “Сассуоло” раҳбариятидан уни Римга қўйиб юборишни сўради.

“Сассуаоло” етакчисини 30-35 миллион еврога баҳоламоқда. Римликларда ўз тарбияланувчиси трансферидан 30 фоизлик улуш бор.

Шунга қарамай, “Рома” спорт директори Тьгу Пинто бу трансферни пул бермай ҳал қилмоқчи. Пойтахтликлар сассуололикларга Фраттезини икки ёш ўйинчи – Эдоардо Бове ва Кристиан Вольпатога алмаштиришни таклиф қиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!