Моуриньо ўзи ҳайдаган Швайнштайгердан нимани сўради?
 
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа келиши билан асосий таркибдан ҳайдалган тажрибали ярим ҳимоячи Бастиан Швайнштайгерга катта умид билдираётганини эълон қилди.
 
- Мен Бастианнинг жамоада қолишига умид қиламан, - дейди Жозе Моуриньо. - Швайнштайгер келажакка оид режаларини кўтариб, мен кетаман, деб эшик қоқмагунича бизга керак бўлиб қолаверади. Мавус давомида ўйинлар кўп, лекин захирадаги ўйинчиларимиз етарли даражада эмас.
 
Шундай бўлса-да, Бастиан Швайнштайгер Моуриньо қўл остида тўп суриш "лаззатидан" баҳраманд бўлгани йўқ. Германиялик жаҳон чемпиони бир маротаюа Лига кубогида тўрт дақиқа ўйнади холос.
 
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)