Моуриньо Погбани айбламоқда
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо "Вулверхэмптон"га қарши ўйинда қайд этилган дурангда жамоа сардори Поль Погбани айблади.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра португалиялик мутахассис шанба кунги ўйиндан сўнг кийиниш хонасида  25 ёшли французга дакка берган. Моуриньонинг фикрича айнан Погбанинг тўп йўқотиши якунда ҳисобни тенглаштирган голга сабаб бўлган. Шу тариқа МЮ навбатдаги очколарни бой берган.