Моуриньо "Реал" ғалабасига қандай муносабат билдирди?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо Ла Лига доирасида «Севилья» устидан қозонилган йирик ғалабадан (4:1) сўнг ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Севилья» дарвозасига икки голни Килиан Мбаппе урди, яна биттадан тўпга Арда Гюлер ва Ян Диоманде муаллифлик қилди.

«Биринчи дақиқаданоқ жуда яхши ўйнадик. Олдинги турдаги «Рома»га қарши баҳс бошланиши биз истагандек чиқмаганди. Шунинг учун бугун асосий таркибда учта ўзгариш қилдик ва бу қарор ўзини оқлади.

Халқаро танаффусдан кейинги учта ўйинда ҳам жамоа муносиб ўйин кўрсатди. Албатта, «Рома»га қарши беллашув жуда оғир ўтди, лекин биз барибир вазифани бажардик. Бугун эса ҳаммаси аъло даражада кечди. Бу – ҳақиқий жамоа», – дея Моуриньо сўзларини келтиради Madrid Zone.

21 октябрь куни «Реал» Чемпионлар лигаси доирасида ўз майдонида «РБ Лейпциг»ни қабул қилади. 25 октябрда эса мадридликларни сафарда «эл класико» кутиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!