Моуриньо “Реал”га янги ҳимоячи танлади
Жозега айнан мана шунақа ўйинчи керак
Испаниянинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячиси Риккардо Калафьорини жамоага таклиф қилишдан манфаатдор.
Калафьори 2024 йил ёзида «Болонья»дан «Арсенал»га ўтганидан кейин лондонликлар жамоасининг муҳим футболчисига айланди. Ўша пайтда «тўпчилар» Риккардо учун курашда ПСЖни ортда қолдирган эди.
TEAMtalk маълумотига кўра, Моуриньо Калафьорини чап қанот ҳимоячиси позицияси учун идеал номзод деб ҳисобламоқда. Гарчи Риккардо марказий ҳимояда ҳам ўйнай олса-да, «Болонья»да фаолият юритган даврида кўпинча айнан шу позицияда ҳаракат қилган.
Моуриньога Калафьорининг бир нечта позицияда ўйнай олиши ёқади. Шу боис «Реал» жорий мавсум якунланганидан кейин Италия терма жамоасининг 24 ёшли футболчисини қўлга киритишга уриниб кўришга тайёр бўлади.
«Реал» аллақачон Калафьори бўйича маълумот тўплашни бошлаган. Риккардо эса Мадрид клубининг ўзига бўлган қизиқишидан яхши хабардор.
Калафьорининг амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Бироқ «Арсенал» Риккардони йўқотишни истамаяпти ва келаси йили у билан ҳамкорликни узайтириш масаласини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

Изоҳлар (0)