Моуриньо "Реал" янги трансферлардан воз кечди
Унинг мақсади бошқа
Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо қишки трансфер ойнасида янги марказий ҳимоячи олиб келиш масаласини кескин тарзда кўтармасликка қарор қилди.
Клуб бир қатор номдор марказий ҳимоячиларга қизиқиш билдирмоқда. Хусусан, миланлик «Интер» сафида тўп сурувчи Алессандро Бастони ва «Боруссия Дортмунд» ҳимоячиси Нико Шлоттербек номлари тилга олинмоқда.
Шу билан бирга, Transfer News Live нашрининг DefensaCentral манбасига таяниб хабар беришича, «Қироллик клуби» устози январ ойида ҳимоя марказини кучайтириш бўйича раҳбариятга алоҳида сўров киритишни режалаштираётгани йўқ.
Португалиялик мутахассис бу позицияда етарлича рақобат ва чуқур захира мавжуд, деб ҳисобламоқда.

Изоҳлар (0)