Моуриньо “Реал”да қанча маош олади?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Жорий мавсумдаги муваффақиятсизликлардан кейин бош мураббийликка Жозе Моуриньони олиб келишга қарор қилган Мадриднинг “Реал” клуби машҳур мутахассисга қанча маош тўлаши маълум бўлди.

Келишувга кўра, португалиялик мураббий ҳар мавсум учун “Қироллик клуби”дан 6 миллион евро миқдорида маблағ олишили белгиланди.

Бу сумма мадридликларнинг аввалги мураббийи Хаби Алонсонинг маошига яқин. Бу ҳақда Sport.es нашри журналист Рамон Альварес де Монга таяниб хабар берди.

Манба маълумотига кўра, айни вақтда португалиялик мутахассис неча мавсумлик шартнома имзолаши номаълум бўлиб турибди.

Шунингдек, Sport.es сайти “Реал” Моуриньонинг амалдаги клуби “Бенфика”га шартномани муддатидан олдин бекор қилиш учун 7 миллион евро тўлаши ҳақидаги маълумотни ҳам тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо жамоани 2025 йилнинг ёзидан 2026 йилнинг январигача бошқарган. Моуриньо эса Испания грандида 2010 йилдан 2013 йилгача ишлаган ва катта натижа кўрсатган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!