Моуриньо: “Рома” фаолиятимдаги энг яхши жамоа”

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Сўнгги пайтларда номи "Реал Мадрид"даги фаолияти билан боғланаётган португалиялик машҳур мутахассис Жозе Моуриньо "Рома" ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди. У Италия клубини 2021 йилдан 2024 йилгача бошқарган.

- "Рим менинг фаолиятимдаги энг яхши жой эди. Мен ҳеч қачон футбол жамоаси атрофида бундай ажойиб муҳитни ҳис қилмаганман. "Олимпико" ҳар доим ўйинчиларга шундай муносабатда бўлади. Катта умидларми? Бу муаммо эмас", - дея мураббийнинг сўзларини келтиради II Giornale.

- "Биз Конференциялар лигасида ғалаба қозонганимизда, байрам ақлдан озган эди: мен ҳеч қачон бунақасини кўрмаганман, ҳатто Чемпионлар Лигасидаги ғалабаларим пайтида ҳам", - дея қўшимча қилди ҳозирда "Бенфика"да ишлайдиган мутахассис.

Конференциялар лигасидаги ғалабадан ташқари, Моуриньо "Рома" билан Европа Лигаси финалига чиқган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!