Моуриньо “Рома” футболчиси билан уришиб қолди

А Сериянинг 14-турида “Рома” футболчилари “Сассуоло” меҳмони бўлиб, ўйин якунланиши арафасида ғалабани қўлдан чиқариб, бир очко билан кифояланишга мажбур бўлганди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Жозе Моуриньо шу куни майдонда тўп тепган 16 нафар шогирди орасида биттасига профессионаллик етишмаганини таъкидлаганди.

Португалиялик мутахассис бу гапи орқали захирадан майдонга тушган ва қўпол хатога йўл қўйиб, мезмонлар ҳисобни тенглаштиришига сабабчи бўлган Рик Карсдорпга қаратилганини ҳамма сезди.

Corriere dello Sport нашрининг маълум қилишича, кийим алмаштириш хонасида Жозе Моуриньо ва Рик Карсдорп орасида зиддият келиб чиққан.

Вазиятни кузатиб бораётган мутахассислар нидерландиялик ўйинчи ўзига янги жамоа топиши кераклигини таъкидламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!