Моуриньо Сардорнинг энг катта камчилигини айтди

Жозе Моуриньо Элдор Шомуродов “Рома”ни тарк этганидан кейин унинг ўрнига эронлик форвард Сардор Азмунни олиб келган эди.

Бироқ Азмун ҳам Жозе Моуриньонинг талабларига тўлиқ жавоб бера олмаяпти. Бунинг оқибатида “Байер”дан ижарага олинган осиёлик ўйинчи асосий таркибга кириши қийинлашиб қолди.

Жозе Моуриньо Сардорнинг энг катта камчилиги нима эканини айтди.

- Сардор Азмун менга ёқади, лекин Моуриньонинг ҳақиқий футболчиси бўлиш учун унинг ўйинида ҳимояланиш қобилияти етишмайди.

Пауло Дибалада ҳам худди шу камчилик бор. Шунинг учун майдонда улардан бири ўйнаса, кифоя қилади, - деди “Рома” бош мураббийи.

Сардор Азмун Римга келганидан бери А Серияда саккизта учрашувда майдонга тушиб, атиги битта гол урди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!