Моуриньо, сен Мбаппе ва Винисиусни “Реал”дан йўқотолмайсан!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг “Реал” клубига бош мураббий этиб тайинланиши кутилаётган португалиялик мутахассис Жозе Моуриньонинг олдига жуда қийин вазифа қўйилгани маълум бўлди.

Тажрибали мураббий жамоанинг икки ҳужумчиси – Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниор ўртасида ўзаро боғлиқлигини йўлга қўйиши шарт. Бу ишни аввалги мураббийлар уддалай олмаган.

Асосий муаммо ҳар икки футболчи ҳам “Реал”да асосий фигура бўлишга даъвогарлик қилмоқда. Винисиус Жуниор янги шартнома бўйича Мбаппедан кўпроқ маош берилишини талаб қиляпти.

AS нашри хабарига кўра, “Қироллик клуби” бу футболчилардан бирини сотиш вариантини умуман кўриб чиқмаяпти, чунки уларни амалга оширилаётган лойиҳанинг асосий ўзаги ва келажаги, деб ҳисоблашади.

Моуриньо олдига Мбаппе ва Винисиус тандемини нафақат Испанияда, балки Чемпионлар лигасида ҳам рақобатбардош қилиш вазифаси қўйилгани алоҳида таъкидланган.

Бразилиялик ҳужумчининг шартномаси якунланишига бир йил қолди, бироқ томонлар ўртасидаги музокаралар аста-секин олдинга силжимоқда. “Реал” янги шартнома бўйича келишув 2026 йилги жаҳон чемпионатига қадар амалга ошишига ишонмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!