Моуриньо сўраган футболчини беришмади

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо Римга келганидан бери “Сассуоло” етакчиси Давиде Фраттезини қўлга киримоқчи бўляпти.

Португалиялик мутахассис асли “Рома” тарбияланувчиси бўлган ўйинчи жамоанинг марказдаги имкониятларини кенгайтира олишига ишонмоқда.

Фраттезининг ўзи ҳам Римга кўчиб ўтишга тайёрлигини билдирган. Томонлар ўзаро ҳамкорликни январь ойидан бошламоқчи.

Бироқ, бунга “Сассуоло” раҳбарияти кўнмаяпти. Давиде шу йилнинг баҳорида клуб билан шартномасини 2026 йилнинг ярмигача узайтирган. Унинг трансфери 22 миллион еврога баҳоланмоқда.

Энди Тьягу Пинто “Сассуоло” раҳбарияти билан учрашиб, Фраттезини қишки трансферлар вақтида қўйиб юборишга кўндиришни режалаштирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!