Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Моуриньо тарихий воқеа остонасида

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 2

Бу воқеа 12 сентябрда рўй беради...

А Сериянинг учинчи турида Жозе Моуриньо бошқараётган “Рома” ўз майдонида “Сассуоло” жамоасини қабул қилади.

Ушбу учрашув португалиялик мутахассис учун тарихий аҳамиятга эга. Бу Моуриньо учун бош мураббийлик фаолиятидаги 1000-ўйин бўлади.

Айни пайтда Элдор Шомуродовнинг устози ҳисобида 639 та ғалаба, 198 та дуранг ва 162 та мағлубият бор. Моуриньо қўл остидаги жамоалар жами 1998 та гол уриб, ўз дарвозасидан 892 та тўп ўтказиб юборган.

Шунингдек, Моуриньо Италия, Англия ва Испания чемпионатларида 50 га ғалабага энг тез эришган мураббий ҳисобланади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ