Моуриньо ва футболчилар ўртасида келишмовчилик юзага келган
“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо Италия чемпионатининг 3-тури доирасидаги “Милан”дан учралган мағлубиятдан сўнг (1:2) шогирдлари билан жанжаллашган. Бу ҳақда "radioradio.it" хабар бермоқда.
Манба берган хабарга кўра, "Рома" футболчилари португалиялик мураббийнинг ушбу ўйин учун танлаган тактикасидан норози бўлишди.
Италия чемпионатининг 3-туридан сўнг “Рома” ўз ҳисобида бир очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 18-ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, португалиялик мутахассис Рим клубини 2021 йилнинг май ойидан буён бошқариб келмоқда. У аввалроқ “Тоттенхэм”, “Манчестер Юнайтед”, “Челси”, “Реал”, “Интер” ва “Порту” клубларида ишлаган.
Фикрлар