Моуриньо ВАР ҳақида: Мен фақат майдонда хато қиламан

"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуриньо собиқ рефере Дермот Галлахернинг "Манчестер Сити"га қарши ўйинда Рахим Стерлингнинг Деле Аллига қарши қўпол ўйини учун майдондан четлатилмагани тўғри қарор бўлгани ҳақидаги гапларига ўз муносабатини билдириб ўтди.

Sky Sports нашри АПЛ мухлислари ўртасида ВАР тизимини баҳолаш бўйича сўровнома ўтказди. Унда тизим 10 балдан 4 балга муносиб кўрилди.

"Агар мухлислар Галлахернинг фикрларини эшитишганида, улар ВАРни 10 балга лойиқ кўришган бўлар эди, чунки унинг фикрича ВАР идеал тизим.

Реферелар агар вазиятни ўзлари кўриб қарор чиқаришмас экан, унда ВАРни ВРга (видеорефере) ўзгартириш керак.

Якшанба куни Майк Дин пенальти йўқ эканлиги ҳақида, ВАР эса аксинча 11 метрлик жарима борлигини кўрсатди. Майкда экран олдига бориб вазиятни ўзи кўриши учун имконият бўлмади. Ушбу вазиятда Кевин Френд қарор чиқарди, шунинг учун Френдни ВАР эмас, ВР деб номлаш керак.

Барча хато қилади, мен ҳам, футболчилар ҳам ҳатто хакамлар ҳам хатога йўл қўйишлари мумкин. Аммо мен ВР қилган хатони қабул қила олмайман, чунки мен видеоўйин ўйнаётганда хатога йўл қўймайман.

Мен Галлахер билан Skyда бирга ишлаганимда бирон маротаба ҳам хато қилмаганман, чунки мен фақатгина майдонда хато қилишим мумкин", - дейди Моуриньо.