Моуриньо яна ҳайдалди

“Бенфика” бош мураббийи Жозе Моуринью Португалия чемпионати пешқадами “Порту”га қарши ўйинда рақибга қаратилган бақириқлари учун икки ўйинга дисквалификация қилинди (2:2).

Жазо тайинлашда машҳур мураббийнинг қизил карточкаси ва “Порту” мураббийлар штаби аъзоси Лучо Гонсалес билан можароси инобатга олинди.

Португалия футбол федерациясининг интизом қўмитаси 63 ёшли Моуриньога жамоанинг кейинги икки ўйинида иштирок этишни тақиқлайдиган икки қарор чиқарди.

Моуриньо  ўйин охирида олган қизил карточка учун бир ўйинга дисквалификация қилинди. Мураббий техник зонасини тарк этди ва урилган голни нишонлаш пайтида тўпни “Порту” захира ўриндиғи томон тепди.

Моуринью тўпни трибуналар томон тепмоқчи бўлганини айтди.

Шунингдек, у Лучо Гонсалес билан оғзаки тортишув учун 11 кунлик дисквалификация ҳам олди.

“Бенфика” чиқарилган қарорлар устидан апелляция бериш ниятида эканини маълум қилди. Клубда Моуриньюга берилган жазо адолатсиз ва асоссиз деб ҳисобланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!