Моуриньони икки клуб талашяпти
Жорий йилнинг январь ойида “Рома” бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган Жозе Моуриньо ҳозирча ишсиз юрибди.
Португалиялик мутахассис ёзда яна ўз ишига қайтмоқчи.
Туркия Суперлигасининг икки гранди тажрибали мураббийни олиб келиш учун рақобатлашмоқда.
Goal.com сайтининг ёзишича, Моуриньонинг хизматларига “Бешиктош” ва “Фенербаҳче” жиддий қизиқиш билдиряпти.
Моуриньонинг ўзи ҳам туркларга жўяли жавоб айтгани йўқ. Мутахассислар Жозе кучли бешлик лигаларидан топ клублардан таклиф кутаётганини айтмоқда.
Фикрлар