Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Моуриньо Винисиусни жаҳлини чиқармоқчи

Винисиусни аввалги ҳолатига қайтаришмоқчи

«Реал Мадрид» ҳужумчиси Винисиус Жуниор ҳозирча ўзининг энг яхши ҳолатида эмас. Жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо шу боис яқиндаги ўйинни бразилиялик футболчи захирада бошлаши керак, деган қарорга келган. 

Бу Винисиусни тўлиқ захирачига айлантириш эмас, балки юлдуз футболчини янада руҳлантиришга қаратилган тактик қадам сифатида баҳоланмоқда.

Defensa Central нашри ёзишича, «Моуриньо Винисиусдан керакли реакцияни олишни, шу билан бирга футболчининг ўзига бўлган ишончини ҳам сақлаб қолишни кўзламоқда», - дейилади мақолада.

Моуринью режасига кўра, Винисиус «Вильярреал»га қарши ўйинни захирада бошлайди ва ўйин давомида майдонга туширилади. Кейинги учрашувларда эса португалиялик мураббий бразилияликни яна асосий таркибга қайтаришни мўлжалламоқда.

Моуриньо Винисиус «Барселона»га қарши «эл-класико» учрашувигача оптимал спорт формасига қайтишига умид қилмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ