Мовсар Евлоев: "Ҳеч ким мен билан жанг қилишни хоҳламайди, чунки мендан қўрқишади"

  • 19 декабрь, 17:42
  • 0
  • MMA

UFC да қаторасига тўққизинчи ғалабасини қўлга киритган Мовсар Евлоев яқин икки ой ичида ҳар қандай рақибга қарши жанг қилишга тайёр.

"Мен ҳали ҳам навбатдаги жангим ҳақидаги хабарни кутяпман, лекин хозирча бирор садо йўқ. Ҳеч ким мен билан жанг қилишни хоҳламаяпти, чунки мендан қўрқишмоқда. Аммо рақиб топилса, Рамазонгача у билан учрашишим керак бўлади" - деди россиялик "TM3 Sports" нашрига берган интервьюсида

Эслатиб ўтамиз, "UFC 310" турнирида Евлоев ҳакамларнинг якдил қарорига кўра Алджамейн Стерлингни мағлуб этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!