Мўйдин Мамазулунов: Янги мавсумда мухлисларни хурсанд қилмоқчимиз

Янги мавсумни Фарғонанинг "Турон" клуби сафида ўтказаётган ҳужумчи Мўйдин Мамазулунов ўзининг янги мавсум ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Янги мавсумга бош мураббий Бахром Хакимов қўл остида жиддий таёргарлик олиб бордик. Жамоадаги муҳит ва шароитлар аъло даражада. Ўз майдонимизда бошланадиган биринчи тур баҳсига барчамиз тайёрмиз. Эртага ғалаба қозониб мухлисларни ўз голларим билан хурсанд қилишни хоғлайман. Мақсадим хар бир ўйинда ғалаба қозонишдир.

Абдулазиз Абдувоҳидов сухбатлашди.

Эслатиб ўтамиз, "Турон" эртага Про-Лига "Б" нинг илк турида ўз майдонида "Локомотив" БФК клубини қабул қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!