Мойес яна
Ads

Ўтган мавсум “Сандерленд”ни премьер-лигадан тушириб юборган Дэвид Мойес “Эвертон”да иш бошлаши мумкин.

Mirror нашрининг ёзишича агар “ирисчилар” раҳбарияти Рональд Куманни истеъфога чиқаришса, ушбу лавозимга айнан Мойес асосий номзод сифатида тилга олинмоқда. Қайд этиш лозимки, голландиялик мутахассиснинг жамоадаги тақдири айни дамда сўроқ остида қолмоқда. Боиси, “Эвертон” АПЛнинг ўтган 8та турида 8 очко тўплади ва мос равишда мусобақа жадвалининг 16-поғонасини эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Мойес Шотландия терма жамоаси билан шартнома имзолаши борасида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, манбаанинг маълум қилишича 54 ёшли мутахассис фаолиятини клуб тизимида давом эттирмоқчи.

Маълумот учун, Дэвид Мойес фаолияти давомида 11 йил айнан “Эвертон”ни бошқарган. Шундан сўнг 2013 йилда “Манчестер Юнайтед”га кўчиб ўтган.