Мойкано навбатдаги рақибни жангга чорлади
Енгил вазндаги бразилиялик жангчи Ренато Мойкано "UFC Fight Night 235" турнирида Дрю Доберни мағлуб этганидан сўнг ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди, шунингдек, келажакдаги режалари ҳақида гапирди.
“Салом, ММА Guru You Tube канали !!! Сиз Добер мени нокаутга учратишини айтгандингиз, чунки мен бир йилдан ортиқ жанг ўтказмаган эдим. Бугун эса мен ўша бадбашарага сабоқ бериб қўйдим. Мен аслида, Дрю Добернинг энг катта мухлисларидан бириман. Мен енгил вазнда қатнашганимда, у қандай қилиб рақибларини нокаутга учратганини кўрганман. Бугун эса мен уни мағлуб этдим. Дрю, мен сени ҳурмат қиламан, ака. Кейинги рақибим – Дэн Хукерга келсак, у катта муаммога дуч келади. Мен уни Бразилиядаги "UFC 301" мусобақасида мағлуб этмоқчиман”, — деди Мойкано жангдан кейин.
Фикрлар