Муҳаммад Салоҳ шокда! Уни 25 минг фанат кутиб олди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Трабзонспор» янги футболчиси Муҳаммад Салоҳни минглаб мухлислар билан кутиб олди.

 «Ливерпуль»нинг  34 ёшли собиқ вингери аввал Истанбулга етиб келди, тиббий кўрикдан ўтди ва шомга яқин Трабзонга учиб борди.

6 август куни клубнинг ўз майдонида Муҳаммад Салоҳ билан шартнома имзолаш маросими ва футболчини расман тақдим этиш тадбири ўтказилади.

Трабзон аэропортида мисрлик ҳужумкор футболчини клубнинг минглаб ишқибозлари кутиб олди. Салоҳ аэропортдаёқ жамоа формасини кийиб, ундаги 10-рақам эътиборни тортди.

- Бу ерда бўлишдан жуда хурсандман. Атрофдаги бу муҳит ҳақиқатан ҳам ажойиб. Бундай манзарани олдин эслай олмайман. Бу ерда 25 мингга яқин одам тўпланган, бу ҳақиқатан ҳам ҳайратланарли! Бунга ўхшаш ҳолатни ҳеч қачон кўрмаганман.

Мен ҳар бир жамоада муваффақиятга эришганман. «Трабзонспор» билан ҳам юқори натижаларга эришишни истайман, – деди Салоҳ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!