Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Мудрик фаолиятини «Тоттенҳэм»да давом эттириши мумкин

Ойбек Йўлдошев
Изоҳлар: 0

«Тоттенҳэм» «Ливерпул» ҳужумчиси Коди Гакпо билан келиша олмаса, «Челси» форварди Михаил Мудрикни ижарага олишни режалаштирмоқда.

Лондоннинг «Челси» жамоаси ҳужумчиси Михаил Мудрик бошқа бир пойтахт клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Италиялик инсайдер ва спорт журналисти Николо Скира тарқатган маълумотларга кўра, 25 ёшли Мудрик жорий ёзги трансфер ойнасида «Тоттенҳэм» сафига қўшилиши эҳтимоли бор. Маълум қилинишича, «шпорлар» ҳужум чизиғини кучайтириш устида иш олиб бормоқда. Агар клуб «Ливерпуль» форварди Коди Гакпо бўйича келишувга эриша олмаса, Мудрикни ижара асосида олиш вариантини кўриб чиқишга тайёр.

Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида Мудрикга «Ҳалл Сити», «Лидс» ва «Страсбург» клублари ҳам қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, Михаил Мудрик сўнгги бор расмий ўйинда 2024 йил ноябрида майдонга тушган. Шундан сўнг у антидопинг қоидаларини бузгани учун мусобақалардан четлатилган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ