Муҳаммад Мокаев: "UFC билан тўғридан-тўғри шартнома олишга ҳақлиман"

  • 06.08.2025 17:20
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA

Ўтган йили UFC билан шартномаси бекор қилинган Муҳаммад Мокаев "Dana White's Contender Series" да иштирок этишдан бош тортди.

"Менга даъвогарлар сериясида жанг қилиш таклифи билан икки марта алоқага чиқишди, бироқ ҳар иккисида ҳам рад жавобини бердим. Чунки UFC билан тўғридан-тўғри шартнома олишни хоҳлайман. Ўйлашимча, ҳаваскор ММАда ажойиб натижалар қайд этганим учун бунга ҳақлиман!" - деди англиялик.

Маълумот учун, Мокаев UFC да 7 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!