Мухаммад Салоҳ қаерда фаолиятини давом эттиришни ҳал қилди
"Ливерпуль" етакчиларидан бири Мухаммад Салох жамоани тарк этишга қарор қилгани маълум бўлди. Мисрлик ҳужумчи эркин агент мақомини олади, шу боис у исталган клубга текин асосида ўтиши мумкин.
Бу ҳақда хабар тарқатган Mareb Press нашри футболчининг келажакдаги режаларига ойдинлик киритди. Манбага кўра, Салох Саудия Арабистони чемпионатига йўл олишга розилик берган.
Ҳозирча унинг қайси клуб сафини тўлдириши ошкор этилмаган. Бироқ нашр таъкидлашича, Салох Саудия Арабистонида "Ливерпуль"да олган маошидан камроқ иш ҳақи олади.

Фикрлар