Муҳаммад Салоҳ Англияга қайтмоқда

Хабарингиз бор, "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Африка Миллатлар кубогида иштирок этиш учун Миср терма жамоаси таркибига бориб қўшилганди. Аммо у Англияга қайтишга қарор қилди. 

Ганага қарши учрашувнинг 45-дақиқасида захирага олинган Салоҳнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. У жамоасига қолган ўйинларда ёрдам бера олмаслиги маълум бўлгач, форвард Ливерпульга учиб кетишига тўғри келди. 

Image

Аммо 31 ёшли футболчи турнирнинг сўнгги баҳсларигача соғайиши мумкин. Агарда мисрликлар Африка Миллатлар кубогининг финалига чиқа олса, Салоҳ жамоага ёрда бера олади. 

Руи Виториа шогирдлари ортда қолган икки турда ҳам дуранг ўйнаб, 2 очкони қўлга киритди. 3-тур эса гуруҳ пешқадами Кабо-Вердега қарши бўлиб ўтади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!