Муҳаммад Салоҳ Ҳусанов жамоасига муносабат билдирди

  • 22 февраль, 07:20
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Англия Премьер-лигасининг 26-турининг марказий учрашуви мусобақада пешқадамлик қилаётган “Ливерпуль” ва амалдаги чемпион “Манчестер Сити” жамоалари иштирокида бўлади.

Ливерпулликлар тўпурари Муҳаммад Салоҳ “Этихад” стадионида бўладиган муҳим баҳс олдидан рақиб жамоа ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

- “Манчестер Сити” ҳар доим “Манчестер Сити” бўлиб қолаверади. Уларда барча замонларнинг энг зўр мураббийларидан бири ва жуда яхши ўйинчилар бор.

Бу жамоада анча йиллардан бири юқори даражада ўйнаяпти ва барча совринларни қўлга киритиб бўлган. Шундай экан, улар ҳар доим кучли жамоа ҳисобланади ва исталган учрашувда ғолиб чиқиши мумкин.

Бўлажак беллашув жуда қийин кечади, деб ўйлайман. Улар ўз уйида ўйнаётгани ва тажрибали футболчиларнинг кўплиги муайян устунлик ҳисобланади. Биз хотиржам ўйнаган ҳолда ғалаба қозонишга уринишимиз керак, - деди Муҳаммад Салоҳ.

Учрашув 23 февраль куни Тошкент вақти билан соат 21:30 да бошланади. Бу баҳсда Абдуқодир Ҳусанов ҳам бошланғич таркибда майдонга тушиши кутиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!