Муҳаммад Салоҳ Испан грандига ўтадиган бўляпти
“Ливепуль” билан шартномаси якунланаётган Муҳаммад Салоҳ ёзда Англия Премьер-лигасини тарк этиши кутилмоқда.
32 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси мавсум охирида якунланади. “Ливерпуль” хўжайинлари мисрлик тўпурарни жамоада олиб қолишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ Салоҳ уларнинг таклифини қабул қилганича йўқ.
Бриатниянинг FourFourTwo нашри африкалик футболчи “Реал”га ўтишни мўлжаллаётгани ҳақида ёзмоқда. Агар бу трансфер ўхшамаса, захира варианти сифатида ПСЖ ҳам бор. Испания ва Франция чемпионлари ўз вақтида Муҳаммад Салоҳга жиддий қизиқиш билдирган.
Аслида Салоҳ Саудия Арабистонига йўл олиши кутилаётган эди. Бироқ ўйинчи ёши ўтаётганига қарамай, жисмоний тайёргарлиги йилдан йилга яхшиланиб бормоқда. Бу ҳолат Европа грандларининг ўйинчи билан шартнома имзолаш истагини кучайтириб юборди.
Фикрлар