Муҳаммад Салоҳ келажаги бўйича бир қарорга келди
Мавсум якунланиши билан “Ливерпуль”да жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Албатта, бу жамоани 2015 йилдан бери бошқариб келаётган бош мураббий Юрген Клоппнинг клубдан кетиши билан боғлиқ.
Кўпчиликни “қизиллар”нинг энг зўр тўпурари Муҳаммад Салоҳнинг келажаги қизиқтирмоқда.
Мисрлик форвардга Саудия Арабистонидан жиддий таклифлар бор. Шайхлар уни чемпионатнинг энг кўп маош оладиган ўйинчисига айлантиришга тайёр.
Таниқли журналист Дэвид Орнштейннинг маълум қилишича, Муҳаммад Салоҳ келажаги бўйича бир қарорга келиб бўлган.
31 ёшли форвард яна бир мавсум “Ливерпуль”да қоладиган бўлди. Унинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ярмида тугайди. Салоҳ келишув якунлангунга қадар Ливерпуль шаҳрини тарк этмоқчи эмас.
Фикрлар