Муҳаммад Салоҳ “Ливерпуль”дан кетиши кутиляпти, унга янги вариант чиқди

“Ливерпуль”нинг кўп йиллик бош мураббийи Юрген Клопп мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилгани таркибда жиддий ўзгаришлар бўлишига олиб келиши кутилмоқда.

Хусусан, ливерпулликларнинг асосий тўп урари муҳаммад Салоҳ боўқа клубга ўтиб кетиши мумкин. Мисрлик тўпурарни анчадан бери “Ал-Иттиҳод” ўз сафига чорлаяпти. Ёзда бу клуб трансфер таклифини 200 миллион еврогача кўтарганди.

Энди Салоҳ учун янги вариант пайдо бўлди. “Ал-Ҳилол” мутасаддилари моҳир тўпурарни жамоага қўшиб олмоқчи.

TodoFichajes нашрининг маълумот беришича, “Ал-Ҳилол” келаси мавсум ҳужум чизиғида Муҳаммад Салоҳ – Неймар – Александар Митрович учлигини ўйнатмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!