Муҳаммад Салоҳ ўрнини “Реал” юлдузи эгаллайди
“Ливерпуль” раҳбарияти асосий тўпурар Муҳаммад Салоҳнинг кетишига тайёргарлик кўрмоқда.
Саудия Арабистони клублари мисрлик ҳужумчи учун пулни аямоқчи эмас. “Ливерпуль” ёзда мўмай даромад эвазига 32 ёшли футболчини қўйиб юбориши кутиляпти.
Маълумотларга қараганда, ливерпулликлар Муҳаммад Салоҳнинг ўрнига “Реал” ҳужумчиси Родригони олиб келмоқчи. 22 ёшли бразилиялик футболч мадридликлар жамоасида 2019 йилдан бери тўп тепмоқда. Унинг амалдаги шартномасим 2025 йилнинг ёзида тугайди.
“Ливерпуль” агар Родригони Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтишга кўндирса, трансфер учун 100 миллион евро атрофида пул сарфлашига тўғри келади.
Яқинда Юрген Клопп жамоага янги ўйинчилар олиб келинаётган сабабли ўйин услубини ўзгартиришга ҳаракат қилаётганини билдирган эди.
Фикрлар