Муҳаммад Салоҳ қаерда ўйнашни ҳал қилди

  • 26 декабрь, 2024, 14:30
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ливерпуль”нинг энг зўр тўпурари Муҳаммад Салоҳнинг келажаги мавҳум бўлиб турганди. Ёзда шартномаси якунланадиган мисрлик футболчи бир неча ойдан бери клуб билан ҳамкорликни узайтириш бўйича музокара ўтказмоқда.

Tecno

Бу тарафдан 32 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлаётган бадавлат клублар унинг якуний қарорини кутиб турибди.

Таниқли инсайдер  Николо Скиранинг маълум қилишича, Муҳаммад Салоҳ “Ливерпуль”да қолишга қарор қилди.

2017 йилдан бери “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилаётган Салоҳ “қизиллар” билан шартномасини 2027 йилнинг ёзигача узайтиради. Бундан ташқари, томонлар ўзаро келишган ҳолда ҳамкорликни яна 12 ойга чўзиш ҳуқуқига эга.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!