Муҳаммад Салоҳ январда Саудия Арабистонига ўтяптими? Лига раҳбари жавоб берди

Саудия Арабистони профессионал лигасидаги трансфер сиёсатига масъул шахс – лига техник директори Майкл Эменало “Ливерпуль” ҳужумкор футболчиси Муҳаммад Салоҳнинг трансфери бўйича фикр билдирди.

- Муҳаммад Салоҳ, ҳудди шунингдек, Лионель Месси, Карим Бензема, Криштиану Роналду, Кевин де Брюйне каби юлдузларни ўз лигамизга қўшиб олиш имкони туғилиши билан уларга шартнома таклиф қилинадиган ўйинчилар рўйхатига киради.

Шунга қарамай, биз Муҳаммад Салоҳ ҳозирги клуби “Ливерпуль”да ўзини бахтиёр ҳис қилаётгани ва ўз тарихини яратаётганини ҳам тушунишимиз керак. Биз буни ҳурмат қиламиз ва босим ўтказишни истамаймиз, - деди Майкл Эменало.

Маълумки, Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” жамоаси мисрлик тўпурар учун “Ливерпуль”га 230 миллион евро бадал пули таклиф қилди. Бироқ ливерпулликлар 31 ёшли ўйинчисини қўйиб юборишни истамади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!