Муҳаммад Салоҳни барибир олиб кетамиз!

CHERY AUTO

“Ливерпуль” етакчими Муҳаммад Салоҳ ўзига Саудия Арабистони клубларидан мўмай даромадли таклифлар келганига қарамай, яна қадрдон жамоасида қолишга қарор қилди.

Tecno

Мисрлик футболчи 30 июнь куни якунланадиган шартномасини яна икки йилга узайтирди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, шайхлар барибир африкалик тўпурарни олиш фикридан қайтгани йўқ.

Саудияликлар 2026 йилнинг ёзида Муҳаммад Салоҳга янги таклифлар билан чиқишни режалаштимоқда. Чунки Салоҳнинг “Ливерпуль” билан ҳозирги битими 2027 йилнинг ярмигача мўлжалланган ва бир йилдан кейин уни қўлга киритиш имконияти пайдо бўлади.

Араблар Муҳаммад Салоҳ 33 ёшга тўлган пайт, яъни 2026 йилнинг ёзида фаолиятининг сўнгги босқичида катта даромадли шартномани имзолаш учун охирги имкониятидан қўлдан бой бермаслигига ишонч билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!