Муҳаммадали профессионал боксда ўз юришини бошлади
Ahmadbek Eshmatov
Умидли боксчимиз дебют жангида ғалаба қозонди.
Куни кеча Андижон олимпия захиралари спорт коллежида профессионал бокс бўйича бир қатор қизиқарли жанглар бўлиб ўтди.
Айниқса, Муҳаммадали Турғунов ва Икромжон Ғуломов ўртасидаги 4 раунд этиб белгиланган тўқнашув жуда шиддатли кечди. Унда келажаги порлоқ дея қаралаётган Турғунов 2-раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозонди.
Маълумот учун, бу Муҳаммадалининг профессионал боксдаги дебют жанги эди.


Изоҳлар (0)