Муҳсин Муҳаммадиев "Бухоро"нинг Самарқанддага ғалабаси ҳақида гапирди

«Динамо» - «Бухоро» учрашувидан кейин меҳмонлар устози Муҳсин Муҳаммадиев ўйин борасидаги ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда "Динамо" клуби матбуот хизмати хабар берди.

- Ўйин жуда қийин ўтди. Айниқса, биринчи бўлим биз учун оғир ўтди. Бизда ҳам, “Динамо”да ҳам қатор голли вазиятлар юзага келди. “Динамо” таркиби номдор эмаслигига қарамай, жамоа жуда тезкорлигини билардик. Ўйлайманки, уларнинг келажаги бор. Иккинчи бўлим бошида ҳам босимга учрадик, аммо йигитларимиз вазиятдан чиқиб кета олишди ва кетма-кет учта гол урдик. Бугун жамоа биз талаб қилаётган ўйинни кўрсата олди.

- Икки бўлимни таққосласак, “Бухоро” 2-бўлимда умуман бошқача ўйин намойиш этди. Бу ўзгариш бугунги ўйин учун режа эдими?

- Биз анчадан буён бундай ўйин намойиш этишни мақсад қилиб келаётгандик. Афсуски, 4-5 ўйиндан буён режаларимиз амалга ошмаётганди. Аммо йигитларда босим борлиги боис, жамоамизга ишонч етишмаётган эди. Бугун эса ўйлаган режаларимиз амалга ошди. Умид қиламанки, биз учун кейинги ўйинлар ҳам омадли бўлади.

- Самарқандга қайтиш сиз учун нимани англатади?

- Самарқандни ўзим учун она шаҳримдек биламан. Мен бу ерда ўйнаганман, ажойиб хотиралар бор. Маҳаллий мухлислар мени ажойиб кутиб олишди, ҳурмат кўрсатишди, меҳнатларимни унутмаганларидан жуда хурсанд бўлдим. Улардан бир умр миннатдорман. Самарқандда азалдан ажойиб мухлислар бор. Мухлислар ўз вақтида бу ерда қалбимнинг бир қисмини қолдирганимни эслашади. Қолаверса, Самарқандда қариндошларим кўп, шу ердан уйланганман, қайнонам бор. Шундай экан, Самарқанд мен учун она шаҳримдек гап.

- Ўйиндаги “Бухоро”нинг бош режаси қандай эди?

- Ўйиндаги бош режамиз қарши ҳужумлардан унумли фойдаланиш эди. Бўш зоналарда тезкор ҳаракат қилиб, гол уришни мақсад қилгандик. Режамиз амалга ошди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Нодирбек Ахмедов
28/08/2019 12:49
Ажойиб хурмат ва мехмондустлик учун самарканд жамоаси фан клуби етакчиси Шавкатжонга ва мухлисларга уз миннатдорчилигимизни айтиб коламиз. Динамонинг кейинги уйинларига галабалар тилаб бухоро фан клубидан Баходир ака
&
Chelsea_buxara
28/08/2019 12:13
Muhsin aka Bobongiz Buxorolik Qaynonangiz Samarqandlik uzingiz ham Uzbekmisiz deyman
&
Hasan fanat pahtakor
28/08/2019 17:46
Oʻzbek boʻsa nima qibdi oʻzbeklarniki orqang a kirganmi
&
Chelsea_buxara
30/08/2019 22:24
Ogzingga qarab gapir hurmatingni bil sutak
Нодирбек Ахмедов
28/08/2019 12:44
Жон авлод узи хотин авлод деб бекорга айтишмаган эканда Мухсин ака)))