Муҳсин Низомиддинов: "Ҳали мен кутган нарсага бироз бор"

Бугун про лиганинг 4-тур ўйинлари давом эттириляпти. Бугун Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида “Қўқон-1912” номинал мезбон сифатида “Хоразм”ни қабул қилди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида “Қўқон-1912” бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов иштирок этди.

- “Хоразм” жамоаси биринчи ўринда кетяпти. Бизга муносиб рақиб. Шунга қараб ҳафта давомида тайёрландик. Рўза бўлишига қарамай, йигитлар ўйинни муҳимлигини билиб туриб 90 дақиқа охиригача ҳаракат қилишди. Қўқондан келиб мухлисларимиз бизни қўллаб-қувватлаб туришди. Шунинг учун уларга ҳам катта раҳмат.

- “Бухоро”дан учралган мағлубият қолган иккита ўйинга катта таъсир қилдими?

- Тўғри савол. “Бухоро” билан биринчи учрашув ва очилиш ўйини эди. Футболчиларда, раҳбарият, мураббийларда, умуман барчада босим бўлади. Боз устига кўряпсизлар, уй учрашувимизни деярли сафарда ўтказяпмиз. Шунинг учун бироз босим бўлди. Қишда футболчиларни нималарга қодирлигини кўрдик. “Бухоро” билан учрашувда бошқача тактикада ўйнагандик. Бу ёғига ҳар бир жамоага қараб тактика танлаб ўйнаяпмиз. Бу мотивация бўлди ва футболчилар ҳам ўзига келиб олдилар. Ҳали мен кутган нарсага яна бироз бор. Худо хоҳласа, тўғри йўналишдамиз.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!