Мукоко "Барселона"га ўтиши учун кичик шартга рози бўлиши керак

"Барселона" германиялик ҳужумчи Юсуф Мукокони маълум шартлар асосида ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Sport.es журналистлари хабар қилди. 

Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" 18 ёшли футболчи билан ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёр, аммо бунинг учун футболчи пастроқ маошга рози бўлиши керак. Мукоконинг ўзига қолса фаолиятини давом эттириш учун энг оптимал вариант "Барселона" бўлиб турибди.

Айни дамда ҳужумчининг ҳуқуқлари Дортмунднинг "Боруссия" клубига тегишли. Томонлар ўртасидаги шартнома келаси ёзда якунига етади. Бу мавсум Мукоко 22 та ўйинда 6 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!