Мундиал тугаяпти! "Арсенал" трансферга шошиляпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англиянинг амалдаги чемпиони «Арсенал» клуби «Астон Вилла»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Морган Рожерсни ўз сафига қўшиб олиш жараёнини тезлаштиришни режалаштирмоқда.

23 ёшли Рожерс ва Англия терма жамоасидаги жамоадошларининг жаҳон чемпиони бўлиш ҳақидаги орзулари Аргентинага қарши ярим финалда 1:2 ҳисобида мағлубиятдан сўнг барбод бўлди.

Шунга қарамай, Англия терма жамоаси ҳали ватанга қайтмайди. Жамоа шанба куни, 18 июлда, Францияга қарши учинчи ўрин учун баҳс олиб боради.

Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, жаҳон чемпионати якунланиш арафасида экани сабабли, «Арсенал» Морган Роджерс трансфери бўйича «Астон Вилла» футболчиси билан музокараларни жадаллаштиришни кўзламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!