Мундиалдаги осиёлик дарвозабонга Англиянинг уч клуби иш таклиф қилди
2026 йилги жаҳон чемппионатида Япония миллий терма жамоаси дарвозасини қўриқлаган Италиянинг “Парма” клуби посбони Дзион Судзуки Англия Премьер-лигасига йўл олиши мумкин.
Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, 23 ёшли посбонга “Астон Вилла”, “Манчестер Юнайтед” ва “Лидс” клублари иш таклиф қилмоқда.
Судзуки 2024 йилдан буён “Парма” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У ўтган мавсум А Серияда 20 та учрашув ўтказиб, шуларнинг 5 тасида ўз дарвозасини дахлсиз сақлаб қолган.
Transfermarkt унинг бозор қийматини 20 миллион евро деб баҳолаган. Дарвозабоннинг “Парма” билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача амал қилади.

Фикрлар