Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Мураббий Роналдуга қандай шарт қўйди?

Jahongir Inomjonov
Изоҳлар: 0

Бунга Роналдунинг дўстлари сабабчи...

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес 39 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналдунинг яқинларига терма жамоа билан бир меҳмонхонада яшашни тақиқлади. Бу ҳақда "Relevo" нашри хабар берди.

Манбага кўра, Криштианунинг дўстлари доимо жамоа йиғинларида қатнашган. Португалиялик юлдузга ҳамроҳлик қилган ва ҳатто улар ўз хоналарига эга бўлган. Қайд этилишича, мураббий футболчилар ва хусусан Роналдунинг барча эътиборини турнирга қаратишини хоҳлайди.

Жамоа форварднинг бу шартга розилигини юқори баҳолайди.

Маълумот учун, 14 июнь куни Германияда бошланган 2024 йилги Европа чемпионатида Португалия терма жамоаси "Ф" гурухидан жой олган. Улар Чехия, Туркия ва Грузия терма жамоалари билан бахс олиб боради.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ