Андижонда катта ММА оқшоми бўлиб ўтди. "Muradov Professional League" промоушени ўзининг иккинчи турнирини ўтказди. 

21:50 Кечанинг асосий жанги якунига етди. Унда таниқли ўзбек жангчиларидан бири Шоҳасан Мирзаматов бразилиялик Тиаго Оливейрага қарши октагонга кўтарилди. Баҳснинг 3-раундига келганда Мирзаматов рақибга кетма-кет кучли зарбалар берди ва жанг ҳакам томонидан тўхтатилди. Шу тариқа Шоҳасан Мирзаматов промоушендаги иккинчи ғалабасини қўлга киритди.

21:25 Иккинчи асосий жанги якунига етди. Жаҳонгир Нажмиддинов ва Жавоҳир Мирзажонов ўртасида бўлиб ўтган "Co-Main" баҳсда Жаҳонгир Нажмиддинов рақибидан устун эканини исботлаган ҳолда 1-раундда учбурчак усулидаги бўғиш услуби билан  муваффақият қозонди.

21:09 Икки нафар ўзбекистонлик ММАчилар Бобуржон Ҳамидов ва Мўминжон Мамажонов тўқнашуви тўлиқ давом этди. 3 раунд якуни бўйича ҳакамлар очколар ҳисобида Мўминжон Мамажоновни ғолиб деб топдилар.

20:36 Навбатдаги баҳсда ўзбек жангчиси Муҳиддин Мамажонов Қозоғистон вакили Рустам Советга қарши жанг ўтказди. Унда илк сонияданоқ Мамажонов рақибини кучли зарба орқали оғир аҳволга солиб қўйди ва муддатидан олдин зафар қучди.

20:26 Асосий кард жангларига старт берилди. Карднинг илк тўқнашувида Суҳроб Муродов ва Қодирхон Ғаниев куч синашди. Жангда тезкор нокаут қайд этилди. Унда андижонлик Қодирхон Ғаниев ғалаба қозонди.

20:04 Ҳамюртимиз Ҳолмурод Нурматов Қозоғистон вакили Талғар Жанузаков жанги муддатидан олдин якунига етди. Унда Нурматов рақибини 2-раундда боғиш услубида таслим этди.

19:44 Навбатдаги жуфтликда икки ўзбек жангчилари Валишер Рахматов ва Хуршид Фаттоев баҳс олиб борди. Жангда ташаббус гоҳ у, гоҳ бу томонга алмашиб турди. 2-раундда рақибнинг пассив ҳимояга туриб қолганидан фойдаланган Хуршид Фаттоев тинимсиз зарбалар йўллаб техник накоут эвазига ғалаба қозонди.

19:18 Ҳумоюн Тўхтамуродов қозоқ жангчиси Нургали Мамбеталиевга қарши октагонга кўтарилди. Тўлиқ 3 раунд давомида жангни ўз назоратида ушлаган ҳамюртимиз якунда очколар ҳисобида зафар қучди.

18:49 Обиджон Собиров ва Илёс Каримов жанги якунланди. Мазкур қарама-қаршилик ҳам узор давом этмади. Рақибидан ҳар жабҳада устун келган Обиджон Собиров биринчи раундда бўғиш услубида ғалабага эришди.

18:37 Амирхон Алихўжаев ва Аҳрор Абдуғаниев жанги якунига етди. Унда Алиҳўжаев биринчи раундда оғритиш услубида ғалабага эришди.

18:18 Шаҳзод Арслонов ва Шохруҳ Жумабоев ўртасидаги баҳс ўз якунига етди. 3 раунд тўлиқ давом этган жангда Жумабоев очколар ҳисобида ғалаба қозонди.

photo_2021-12-05_18-14-47

photo_2021-12-05_18-14-33

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию