"Muradov Professional League". Супер жанглар олдидан матбуот анжумани ўтказилди (фотогалерея)
Жаҳон аренасига кириб келаётган янги лиганинг фаолиятига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
22 октябрь куни пойтахтимиздаги “Юнусобод спорт мажмуаси”да аралаш жанг санъати бўйича “MURADOV PROFESSIONAL LEAGUE" лигасининг илк турнири бўлиб ўтади. Бугун МОҚда мазкур тадбирга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.
Анжуманда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, UFCда жанг қилган илк ўзбекистонлик спортчи, “MURADOV PROFESSIONAL LEAGUE" лигасининг асосчиси Маҳмуд Муродов, жангчилар Баҳодир Бакиев, Рамазон Темиров, Шоҳасан Мирзаматов, шунингдек, бўлажак оқшомда жанг қиладиган бир неча спортчилар иштирок этишди.
Фикрлар