Муроджон Аҳмадалиев билан жанги буюрилган Томоки Камеда ким?

Хабар бериб ўтганимиздек, WBА ташкилоти биринчи ярим енгил вазн тоифасида (55,3 кг) мажбурий даъвогарни аниқлаш учун ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев ва Томоки Камеда якуний элиминатор жангига буйруқ берди. 

Томоки "El Mexicanito" Камеда 1991 йилда Японияда туғилган. 

Камеда фаолияти давомида 43 та жанг ўтказиб, 40 та ғалаба қозонган. Жангларининг 22 тасида рақибларини муддатидан олдин мағлуб этган. 

У 2013 йил 53 кг вазнда WBО камарини қўлга киритган ва уни 2015 йилда Жеми МакДонига бой берган. Шундан сўнг, фаолиятини биринчи ярим енгил (55,3 кг) вазнда давом эттириб, 2019 йил WBC камари учун Рей Варгасга қарши жанг қилган ва очколар бўйича имкониятни бой берган. 

Камеда 2023 йилга қадар Ҳиронири Мияке, Ёнфрез Парежо, Уиллиамс Энкамасио, Луис Кастилио каби боксчилар устидан ғалаба қозонди.

Камеда ҳозирда WBА рейтингида 1, IBF ва WBО рейтингида 9-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!